20.10.2024 01:57
1391
Теглар
А Серия. «Ювентус» «Лацио»ни мағлуб этиб, пешқадамга етиб олди

А Серия 8-тури доирасида «Ювентус» ўз майдонида «Лацио»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 24-дақиқасида римликлар 10 киши бўлиб қолгач, туринликлар 85-дақиқада киритилган автогол эвазига ғалабага эришишди – 1:0.

Шу тариқа, «Юве» 16 очко билан 2-ўринга кўтарилди ва ҳозирча очколар бўйича пешқадам «Наполи»га етиб олди.

А Серия. 8-тур

Ювентус – Лацио 1:0

Гол: 1:0 – 85, автогол Хила.

Ювентус – Ди Грегорио, Кабаль, Калулу, Гатти (Данило, 73), Савона (Веа, 54), Дуглас Луис, Локателли (Фаджоли, 54), Тюрам (Аджич, 72), Йылдыз, Влахович, Камбьязо.

Лацио – Проведель, Нуну Тавареш (Пеллегрини, 78), Романьоли, Хила, Марушич, Ровелла, Гендузи (Весино, 67), Дзакканьи (Кастровилли, 67), Диа (Габаррон, 27), Исаксен (Педро, 67), Кастельянос.

Четлатиш: Романьоли (24).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар