21.10.2024 01:51
2321
Теглар
А Серия. «Интер» Лаутаронинг голи эвазига Римда «Рома»ни мағлуб этди

Италия чемпионатининг 8-туридан ўрин олган марказий ўйинда «Интер» сафарда «Рома»ни минимал ҳисобда мағлуб этди. Лаутаро Мартинеснинг голи ўйинда ягоналигини сақлаб қолди. 

Римликлар сафида Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродов захирада қолдирилди. 

Амалдаги чемпион очколарини 17 тага етказиб, 2-ўринга қайтди ва пешқадам «Наполи»дан 2 очкога ортда қолмоқда. «Рома» 10 очко билан 10-поғонага жойлашган. 

А Серия. 8-тур

Рома — Интер 0:1

20 октябр, «Олимпико»

Гол: Мартинес (60).

Рома – Свилар, Анхелино (Эрмосо, 79), Ндика, Манчини, Пеллегрини, Дибала (Суле, 79), Челик, Залевски (Балданзи, 72), Кристанте (Ле Фе, 79), Коне (Пизилли, 53), Довбик.

Интер – Зоммер, Бастони (Биссек, 71), Ачерби (де Врей, 27), Павар, Димарко, Дармиан (Думфрис, 71), Мхитарян, Чалхонўғли (Фраттези, 12), Барелла, Мартинес (Корреа, 72), Тюрам.

Огоҳлантиришлар: Барелла (48), Кристанте (49), Пизилли (62), Дармиан (68), Корреа (78).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар