19.10.2024 18:42
1415
Теглар
«Ямал тикланишга улгурди, у ўйинга тайёр». Ҳанс-Дитер Флик де ла Фуэнтега миннатдорчилик билдирди

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Ламин Ямал якшанба куни «Севиля»га қарши ўйинга тайёр эканини маълум қилди.

Немис мураббийи Испания миллий жамоаси устози Луис де ла Фуэнтега миннатдорчилик билдирди.

«Ламин Ямал миллий жамоадан қайтганда мушакларида зўриқиш кузатилганди. Ҳозирга келиб у тикланишга улгурди ва ўйинга тайёр. Уни эртага майдонга тушира оламан.

Шахсан Луис де ла Фуэнтега миннатдорчилик билдираман. У Испания миллий жамоасининг иккинчи ўйини олдидан Ламинга жавоб бериб, унинг тикланиши учун имкон берди», - дейди Каталония клуби бош мураббийи.

Маълумот учун, «Барса» - «Севиля» учрашуви якшанба куни бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар