19.10.2024 16:27
1995
Теглар
«Локомотив» - «Бунёдкор» учрашуви ПФЛ комиссари йўқлиги сабаб вақтинча тўхтатилди

Суперлига 21-тури доирасида ўтаётган «Локомотив» - «Бунёдкор» учрашуви тўхтатилди.

Tribuna.uz сайтига маълум бўлишича, Тошкент вилоятидаги «Дўстлик» стадионида ўтаётган учрашув комиссари Қудрат Мадраимовнинг автомобили стадион ҳудудига киритилмагач, ПФЛ расмийси ва тартибни сақлаш ходимлари ўртасида низо келиб чиққан ва учрашув комиссари ИИБ ходимлари томонидан бўлинмага олиб кетилган. ПФЛ регламентига биноан, ўйин комиссари стадионда йўқлиги сабабли учрашувнинг 2-бўлими бошланмаяпти. 

Қайд этиш жоиз, Суперлига тарихида илк бор ўйин учрашув комиссарининг йўқлиги сабабли тўхтатилди.

P/S. Иккинчи бўлим 30 дақиқалик кечикиш билан бошланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар