19.10.2024 15:55
2083
Теглар
Лапорта: «Деку футболчиларнинг маошини 160 миллион еврога қисқартира олганидан мамнунман»

«Барселона» президенти Жоан Лапорта клуб директори Деку ва бош мураббий Ҳанс Дитер Фликнинг ишидан мамнун эканлигини айтди.

«Биз Фликнинг жамоадаги ишидан ва маошларни 160 миллион еврога қисқартира олган спорт директоримиз Декунинг ишидан мамнунмиз.

Аввалари футболчиларнинг маоши клуб даромадининг 91 фоизини ташкил этарди, Ҳозир бу кўрсаткич 53 фоизга тенг. Бундан ташқари, ўйинчиларни 80 миллион еврога сотдик», — дея Лапортанинг сўзларини келтиради Sport es.

«Барселона» Ла Лигада 9-турдан сўнг 24 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар