АПЛ 8-тури доирасида шанба кунги сўнгги учрашув якунланди.
Турнир пешқадамларидан бири «Арсенал» сафарда «Борнмут» меҳмони бўлиб, кутилмаганда мағлубиятга учради. 30-дақиқада лондонликлар ҳимоячиси Салиба сўнгги умид фоли учун майдондан четлатилгач, Микел Артета шогирдлари 10 киши бўлиб, рақибга бас кела олишмади. 70-дақиқада Кристи ҳисобни очган бўлса, 79-дақиқада Клюйверт томонидан пеналтидан киритилган гол меҳмонларнинг АПЛ жорий мавсумидаги дастлабки мағлубиятига сабаб бўлди – 0:2.
Шу тариқа, «Арсенал» 17 очко билан 3-ўринда бормоқда, «Борнмут» эса 11 очко билан «МЮ»ни 11-ўринга тушириб, 10-ўринга кўтарилиб олди.
Қизил карточка олган Салиба кейинги турда «Ливерпул»га қарши учрашувни ўтказиб юборади.
АПЛ. 8-тур
Борнмут – Арсенал 2:0
Голлар: 1:0 – 70 Кристи, 2:0 – 79, пенальти Клюйверт.
Борнмут – Аррисабалага, Керкез, Сенеси, Забарный, Араухо (Смит, 46), Кук, Скотт (Клюйверт, 63), Семеньо, Тавернье (Кристи, 63), Уаттара (Синистерра, 63), Эванилсон (Унал, 82).
Арсенал – Райя, Калафьори, Габриэл, Салиба, Уайт, Райс, Парти, Троссард (Мартинелли, 64), Мерино (Нванери, 81), Стерлинг (Кивер, 37), Ҳавертц.
Огоҳлантиришлар: Семеньо (63), Уайт (68).
Четлатиш: Салиба (30).