19.10.2024 13:12
1420
Теглар
«22 йилдан буён шу ердаман, мени доим ҳурмат қилишган» – Артета келажакда Англия миллий жамоасини бошқаришга тайёр

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета келажакда Англия миллий жамоасини бошқариши мумкинлигини айтди.

«Миллий жамоада ишлашга қарор қилсам фақат Испанияда ишлайманми? Йўқ, 22 йилдан буён шу ердаман. Мени доим ҳурмат қилишган. Англия футболи тарихи мени доим ҳайратга солган. Бу лавозимда фаолият юритиш катта фахр бўларди», - дейди Артета.

Эслатиб ўтамиз, Томас Тухел ушбу ҳафтада Англия миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. У 2025 йилдан бошлаб ушбу лавозимга киришади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар