Стротман 34 ёшда фаолиятини якунлади
Кевин Стротман футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
34 ёшли хавбек ўтган мавсум «Женоа» шарафини ҳимоя қилган эди. У А Серияда 27 ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этган.
Стротман «Спарта», «Утрехт», ПСВ, «Рома», «Марсел», «Каляри» ва «Женоа» клублари шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, Нидерландия миллий жамоаси сафида 46 учрашувда майдонга тушганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар