18.10.2024 19:48
4751
Теглар
Шомуродов «Рома» - «Интер» ўйинини асосий таркибда бошлаши мумкин. Довбик клуб ихтиёрига жароҳат билан қайтган

ФИФА кунларидан кейин Ўзбекистон миллий жамоаси сафидан «Рома» клуби ихтиёрига қайтган Элдор Шомуродов якшанба куни «Интер»га қарши учрашувни асосий таркибда бошлаши мумкин.

Инсайдер Жанлука Ди Марционинг ёзишича, «Рома»нинг асосий ҳужумчиси Артём Довбик Украина миллий жамоаси сафида Грузия (1:0) ва Чехияга (1:1) қарши ўйинларда майдонга тушгач, клуби сафига жароҳат билан қайтган. У пайшанба куни тиззасидаги оғриқ сабабли машғулотларда тўлақонли иштирок эта олмаган. Унинг якшанба кунги «Интер»га қарши баҳсгача тўлиқ тайёр бўлиши сўроқ остида қолмоқда.

Довбик амалдаги чемпионга қарши ўйингача сафга қайта олмаса, Элдор Шомуродов «Интер»га қарши ўйинни асосий таркибда бошлаши мумкин.

Маълумот учун, «Рома» - «Интер» учрашуви 20 октябр, якшанба куни соат 23:45да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар