Про лига 23-тури доирасида икки учрашув бўлиб ўтди.
Марказий учрашувда Улуғбек Бақоев мураббийлигидаги «Бухоро» Тошкент вилоятидаги «Дўстлик» стадионида Баҳром Ҳайдаров бошчилигидаги «Қўқон-1912»га қарши майдонга тушиб, мағлуб бўлди. 87-дақиқада Кондратиук томонидан киритилган гол водийликларга муҳим ғалабани келтирди – 1:0.
Ғузорда ўтган баҳсда эса Анвар Бердиев мураббийлигидаги «Шўртан» Ҳаким Фузайлов устозлигидаги «Хоразм» билан баҳслашиб, мағлубиятдан қутулиб қолди – 1:1.
Шу тариқа, «Бухоро» 45 очко билан 2-ўринда бормоқда, «Қўқон-1912» эса «Шўртан»ни ортда қолдириб, 35 очко билан 3-ўринга кўтарилди.
Про лига. 23-тур
Бухоро – Қўқон-1912 – 0:1
Гол: Егор Кондратиук 87.
Шўртан – Хоразм – 1:1
Голлар: Муҳриддин Зоиров 76 – Темурбек Исмоилов 12.
Турнир жадвали: