Жоан Лапорта Чемпионлар Лигасининг янги форматидан мамнун эмас.
«Мен кўпроқ пул оламиз деб ўйлагандим, лекин кўп ўйин оляпмиз. Бу — нуфузли турнир, лекин мен бироз бошқачароқ нарса кутгандим. Жавоб ўйинлари (гуруҳ босқичида) йўқлиги бироз чалкашлик туғдиради.
Суперлига ғояси ҳар доимгидек тирик. Ҳаммаси тайёр. Лекин барчасини футбол ташкилотлари билан келишиб олиш керак. «Барселона» шундай ташкилотлар ва Суперлига ўртасидаги боғловчига айланиши керак. Суперлигадан кўзланган мақсад — клубларнинг бундан фойда кўриши.
Формат жуда жозибали бўлади, лекин биринчи навбатда барча томонлар рози бўлиши керак.
Айтганча, УЕФА президенти Александер Чеферин Ҳанси Фликнинг мухлиси саналади. У мени ушбу тайинлов билан табриклади. Улар бир-бирини шахсан билишади», — деди «Барселона» президенти клуб каналига берган интервюсида.