Бекҳэм собиқ клубдошларидан 5га 5 футбол учун жамоа тузди
Дэвид Бекҳэм ўзининг собиқ шерикларидан 5га 5 ўйин учун жамоа тузди.
Собиқ жамоадошидан интервю олган Рио Фердинанд таркибга дарвозабон қўшмасликни таклиф қилди.
«Роберто Карлосни айтган бўлардим, чунки у ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ўйнай олади. Кейингиси — Малдини, у билан «Милан»да озроқ ўйнадик.
Зидан. Сиз унга майдоннинг исталган қисмида исталган баландликда ва исталган тезликда пас берасиз ҳамда у тўпни ерга туширади.
Кейингиси энг буюк туғма голеадорлардан бири бўлиши керак — Роналдо. Шунингдек, Рой Кинни айтаман. Чунки жамоага тўпни қайтариб оладиган ва курашадиган етакчи керак», — деди «Манчестер Юнайтед» ва «Реал»нинг собиқ яримҳимоячиси.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар