18.10.2024 14:03
9157
Теглар
Бекҳэм ўйин услуб бўйича ўзига ўхшаган футболчини айтди

Англия миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Дэвид Бекҳэм қайси футболчининг ўйин услуби ўзини эслатишини айтди.

«Агар мен ўзимга ўхшаш ўйинчини танлашим керак бўлса, у Трент бўларди», — деди Бекҳэм Рио Фердинанднинг подкастида.

Эслатиб ўтамиз, Трент Александр-Арнолднинг «Ливерпул» билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг июн ойи охиригача амал қилади. 26 ёшли ҳимоячи мерсисайдликлар тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2016 йилдан бери асосий жамоада ўйнаб келмоқда ва «Ливерпул» таркибида барча турнирларда 338 та ўйинда қатнашиб, 23 та гол ва 87 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Transfermarkt футболчининг бозор қийматини 70 млн еврога баҳоламоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар