Аббосбек Файзуллаев – «Осиёнинг 2024 йилдаги энг яхши ёш ўйинчиси» совринига даъвогар
Осиё Футбол Конфедерацияси «Йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси» совринига номзодларнинг якуний учлигини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекситон миллий жамоаси ҳамда ЦСКА клуби яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев якуний рўйхатдан ўрин олди. Ўзбекистонлик 21 ёшли футболчидан ташқари, Япония ёшлар жамоаси аъзоси Гаку Навата ҳамда Жанубий Кореянинг «Тэжон Ситизен» клуби аъзоси Ба Жун Ҳо ҳам ғолибликка даъвогар бўлиб турибди.
Ғолиб номи 29 октябр куни Сеул шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан қитъа футболининг энг яхшиларини тақдирлаш маросимида эълон қилинади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар