17.10.2024 16:48
7468
Теглар
Роналду, Месси, Неймар – жаҳоннинг энг сердаромад футболчилари рейтинги эълон қилинди

Forbes 2024/25 йилги мавсумга кўра, жаҳоннинг энг сердаромад футболчилари рейтингини эълон қилди.

Рўйхатни шакллантиришда футболчиларнинг клубдаги маоши, бонуслари ва турли ҳамкорликлар орқали топаётган даромадлари ҳисобга олинган.

Рейтингни ҳамон Криштиану Роналду бошқармоқда. Португалиялик 39 ёшли форварднинг жорий мавсумдаги даромади 285 миллион долларни ташкил этган. Лионел Месси 135 млн доллар даромад билан 2-ўринда бўлса, Неймар жами 110 млн даромади билан учликни якунлаб берган.

2024/25 йилги мавсум ҳолатига кўра, жаҳоннинг энг кўп ҳақ олувчи футболчилари топ-10лиги (Forbes талқини):

1. Криштиану Роналду («Ан-Наср») – 285 млн доллар (220 млн клубдан тушадиган даромад, 65 млн футболдан ташқари даромад);

2. Лионел Месси («Интер Майами») – 135 млн (60+75 млн. МЛС тақвими сабабли мавсумдаги эмас, 2024 йилдаги даромади кўрсатилган);

3. Неймар («Ал-Ҳилол») – 110 млн (80+30 млн);

4. Карим Бензема («Ал-Иттиҳод») – 104 млн (100+4 млн);

5. Килиан Мбаппе («Реал») – 90 млн (70+20 млн);

6. Эрлинг Ҳоланд («Манчестер Сити») – 60 млн (46+14 млн);

7. Винисиус Жуниор («Реал») – 55 млн (40+15 млн);

8. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпул») – 53 млн (35+18 млн);

9. Садио Мане («Ан-Наср») – 52 млн (48+4 млн);

10. Кевин де Брюйне («Манчестер Сити») – 39 млн (35+4 млн).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар