Погба «Ювентус»га ўтишдан аввал Гвардиолага рад жавоб берганини маълум қилди
Пол Погба 2022 йилда «Манчестер Юнайтед» билан хайрлашиб, «Ювентус»га ўтишдан олдин Пеп Гвардиоланинг «Манчестер Сити»га таклифини рад этганини маълум қилди.
«Ҳа, «Ювентус»дан тушган таклифни қабул қилиш учун Гвардиолага рад жавоб бергандим. Бу ҳақиқат», - дея Погбанинг сўзларини келтиради Фабрицио Романо.
Эслатиб ўтамиз, Погба допинг қабул қилганликда айбланиб, дастлаб 4 йилга футболдан дисквалификация қилинган бўлса, CAS қарори билан бу муддат 18 ойга қисқартирилди. Шу тариқа, франциялик 31 ёшли футболчи 2025 йилнинг март ойида майдонга қайта олади.
Аввалроқ, у «Юве»да қолиш учун маоши камайишига ҳам тайёрлигини маълум қилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар