Мармуш – Бундеслигада ойнинг энг яхши ўйинчиси. У Кейн ва Виртцни ортда қолдирди
Бундеслигада сентябр ойининг энг яхши футболчиси аниқланди.
Мусобақа расмий сайти хабарига кўра, «Айнтрахт» клуби ҳужумчиси Омар Мармуш ой лауреати деб топилган. 25 ёшли мисрлик форвард Бундеслигада 6 ўйинда 8та гол уриб, тўпурарлар рўйхатида пешқадамлик қилмоқда. У сўнгги ойда 3 ўйинда 5та голга муаллифлик қилди.
Овоз бериш жараёнида Мармуш Ҳарри Кейн («Бавария»), Флориан Виртц («Байер»), Максимилиан Миттельштедт («Штутгарт»), Майкл Олисе («Бавария») ва Винченцо Грифо («Фрайбург») сингари футболчиларни ортда қолдирди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар