16.10.2024 13:53
1570
Теглар
Томас Тухел — Англия миллий жамоаси бош мураббийи

Томас Тухел Англия миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. 

Германиялик мутахассис билан 1,5 йиллик — ЖЧ-2026 якунига қадар шартнома имзоланди. Мураббий лавозимга 2025 йил 1 январдан киришади. 

Тухелнинг олдига Англияни жаҳон чемпионига айлантириш вазифаси қўйилди. Агар вазифа бажарилса, Томас нафақат янги шартнома, катта миқдорда бонус ҳам олади. 

Тухел Англия миллий жамоасини бошқарган учинчи хорижликка айланади. Бунгача Свен-Йоран Эрикссон (2001-2006) ва Фабио Капелло (2008-2012) инглизларга устозлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар