«Совринни ўзимга ҳам топширардим». Кроос «Олтин тўп» учун уч номзодини айтди
«Реал» собиқ футболчиси Тони Кроос «Олтин тўп» учун муносиб бўлган уч номзодини айтди.
«Соврин учун якуний учликда Винисиус, Жуд [Беллингҳем] ва Карвахални танлардим. Овоз бериш керак бўлса, шу уч ўйинчи рўйхатимда бўларди.
Бу совринни бразилиялик Винисиусга, англиялик Беллингҳемга, Европа чемпиони бўлган Карвахалга ва ўзимга ҳам топширган бўлардим (кулади). Энг асосийси – совринни ютган «Реал» ўйинчиси бўлиши керак. Чунки биз Европанинг энг муваффақиятли клуби бўлдик», - дейди Кроос.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар