16.10.2024 01:09
5907
Теглар
ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони Баҳрайнни мағлуб этолмади, Иордания Ўмонни тор-мор этди

Осиё қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида 4-тур баҳслари якунланди. 

Б гуруҳида Иордания (7) Ўмонга (3, 4-ўрин) жавобсиз 4 та гол уриб, 2-ўринга кўтарилди. Фаластин (2, 6-ўрин) ва Кувайт (3, 5-ўрин) ўртасидаги беллашувда жанговар дуранг қайд этилди. Бу гуруҳда Жанубий Корея (10) — пешқадам. Ироқ (7) 3-ўриндан жой олган.

С гуруҳида Саудия Арабистони (5, 3-ўрин) ўз майдонида Баҳрайн (5, 4-ўрин) дарвозасига йўл тополмади. Мезбонлар сардори Салим Ад Досари пеналтидан фойдалана олмади. Хитой (3, 6-ўрин) Индонезия (3, 5-ўрин) билан ўйинда илк ғалабасини қўлга киритди. Шунингдек, гуруҳда Япония (10, 1-ўрин) ва Австралия (5, 2-ўрин) ҳам бор.

ЖЧ-2026 саралаши. 3-босқич

4-тур. 15 октябр

Б гуруҳи

Иордания Ўмон 4:0

Голлар: Ан Наймат (26, 54), Олван (49 пеналти, 87). 

Фаластин Кувайт 2:2

Голлар: Абу Али (41, пеналти), Ал Қанбар (90+3) — Ас Сулаймон (31 пеналти, 80).

С гуруҳи

Саудия Арабистони Баҳрайн 0:0

Аниқ амалга оширилмаган пеналти: Салим Ад Досари (20). 

Хитой Индонезия 2:1

Голлар: Абдували Баҳром (21), Чан Яо (44) — Ҳайе (86).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар