ЖЧ-2026 ҳал қилувчи саралаш босқичи 4-тури доирасида А гуруҳидаги сўнгги ўйин якунига етди.
Дубайда ўтган баҳсда Эрон миллий жамоаси Қатарга қарши саф тортиб, ғалабага эришди. Учрашувда қатарликлар ҳужумчиси Али Алмоез 17-дақиқада ҳисобни очган бўлса-да, Сардор Озмун 42 ва 48-дақиқаларда гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 65-дақиқада Муҳаммад Моҳеби форсларнинг 3-голига, 90+8-дақиқада эса 4-голга муаллифлик қилиб, дубл қайд этди – 4:1.
Шу тариқа, Эрон очколарини 10тага етказиб, тўплар нисбатига кўра 1-ўринга кўтарилди. Ўзбекистон эса иккита 10 очко билан 2-ўринга тушди. БАА ва Қатарда 4тадан очко бўлса, Қирғизистонда 3, КХДР ҳисобида эса 2 очко мавжуд.
ЖЧ-2026 саралаши. 4-тур
Эрон – Қатар – 4:1
Голлар: Озмун 42, 48, Моҳеби 65, 90+8 – Алмоез 17.
А гуруҳидаги вазият: 4-турдан кейин: