15.10.2024 22:52
3558
Теглар
Отабек Шукуров: «Бизга фақат натижа керак, чиройли ўйин эмас. Икки марта чиройли ўйнаб, жаҳон чемпионатига чиқолмаганман»

Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Отабек Шукуров ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги БААга (1:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

Шукуров баҳсдаги ягона голга муаллифлик қилди ва беллашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 

«Жуда хурсандмиз. Қийин ўйин бўлди. ЖЧ босими барча гуруҳлардаги жамоаларга таъсир қилмоқда. Муҳими — 3 очкони қўлга киритдик. Биз фақат натижа учун ўйнаяпмиз. Мухлисларга катта раҳмат. Қўллаб-қувватлашда ва дуо қилишда давом этинг. Иншa Аллоҳ, жаҳон чемпионатига чиқамиз.

Бош мураббий йўқлиги? Бу, албатта, таъсир кўрсатади. Ўтган сафар Эрон 10 киши қолганида кўрсатган ўйинимизни танқид қилишди, журналистлар фақат негатив муносабатда бўлишяпти. Дурангни мағлубиятдек қабул қиляпсизлар. Лекин 10 киши қолса ҳам, Эрон кучли. Улар доим жаҳон чемпионатига чиқадиган жамоа ва рейтингда 20-ўринда, биз-чи? 60-поғонадамиз. Мақсадимиз — Эронни узоқлаштириб юбормаслик. Бизга 1 очко ҳам жуда қадрли. Нега Эронни ютолмаганимизни эмас, улар бизни 3 ўйиндан бери мағлуб қила олмаётганини гапирмайсизлар? 

Ҳозир бизга фақат натижа керак, чиройли ўйин эмас. Фаолиятимда чиройли ўйнаб, икки марта жаҳон чемпионатига чиқа олмадим. Саудия Арабистони ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар аламли бўлган. 

Пеналти? Рақиб посбонига қарши БААда кўп ўйнаганман. У билан дўстмиз. Одатда чап томонга тепишимни биларди. Бу сафар ҳам дастлаб чапга тепмоқчи эдим, аммо сўнгги сонияда дарвозабон ўша томонга оёқ ташлаганини кўрдим ва якунда ўнгга тепдим», — дея Шукуровнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар