«Ал Ҳилол»нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар жароҳатидан сўнг майдонга қайтишга яқин, деб хабар беради ESPN.
Футболчи сентябр ойидан машғулотларни давом эттирмоқда.
Неймарга яқин одамлар 21 октябр кунги «Ал Айн»га қарши ўйинда ҳужумчининг майдонга қайтишини тахмин қилишмоқда.
32 ёшли футболчининг қайтиши бўйича якуний қарорни клуб бош мураббийи Жорже Жезуш қабул қилади.
Шунингдек, яқин кунларда Бразилия миллий жамоаси бош шифокори Саудия Арабистонига бориб, Неймарнинг майдонга қайтишга тайёрлигини баҳолайди. Агар шифокорнинг қарори ижобий бўлса, Жезуш форвард борасида якуний қарорни қабул қилиши керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Неймар 2023 йилнинг октябридан бери майдонга тушмаяпти. Футболчи Бразилия миллий жамоаси сафида тиззасининг хочсимон боғламларидан жароҳатланганди.