Жоан Лапорта Эрлинг Ҳоланднинг «Барселона»га ўтишига умид қилмоқда.
Diario Sport хабарига кўра, Каталония клуби президенти сайловга қадар юқори даражадаги трансферни амалга ошириш ниятида. «Барса»нинг молиявий аҳволи оғир бўлишига қарамай, Лапорта узоқ вақтдан бери 2025 ёки 2026 йилда Ҳоландни сотиб олиш стратегиясини ишлаб чиқмоқда.
Таъкидланишича, «кўк-анорранглилар» Ҳоланднинг атрофидагилар ва унинг ўша пайтдаги агенти Мино Райола билан 2021 йилда боғлана бошлаган. Бундан ташқари, Лапорта «Манчестер Сити» ҳужумчисининг ҳозирги агенти Рафаэл Пимента билан ишончли муносабатларни ривожлантирди. Шунингдек, «шаҳарликлар»нинг молиявий қоидабузарликлари 24 ёшли футболчининг келажагига таъсир қилиши мумкин.
Бу мавсумда Ҳоланд Премер-лиганинг 7 та ўйинида 10 та гол урди.