АПЛда ўтган мавсум бошидан бери реализация бўйича энг яхши ва энг ёмон кўрсаткич қайд этганлар маълум бўлди
Сон Ҳён Мин Премер-лигада ўтган мавсум бошидан бери реализация борасида энг яхши кўрсаткични қайд этмоқда.
WhoScored маълумотларига кўра, «Тоттенҳэм» вингери энг юқори кўрсаткичга эга — 66,7% (гол уриш учун камида 15 та имкониятга эга бўлган футболчилар ҳисобга олинган).
«Кристал Пэлас» ҳужумчиси Жан-Филипп Матета ҳам худди шундай натижага эришди (66,7%). Учинчи ўринда «Челси» яримҳимоячиси Коул Палмер 62,1% натижа билан жой олди.
«Брентфорд» яримҳимоячиси Кин Люис-Поттер эса 2023/24 йилги мавсум бошидан бери АПЛда вазиятдан фойдаланиш бўйича энг ёмон кўрсаткични қайд этди (13,3%).
Кейинги ўринлардан «Ливерпул» ҳужумчиси Дарвин Нунес (18,2%) ва «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Расмус Ҳойлунд (23,5%) олган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар