14.10.2024 12:02
5589
Теглар
Паулу Бенту: «Ўзбекистон — тўғридан тўғри йўлланмага курашаётган жамоа, аммо рақибни етарлича ўргандик»

БАА миллий жамоаси бош мураббийи Паулу Бенту ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Ўзбекистон билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. 

«Доимгидек тайёрганхрлик кўряпмиз. Бугунги расмий машғулотдан сўнг эртанги ўйинга таркибни аниқлаймиз. 

Шаклланган жамоага қарши қийин баҳс кутмоқда. Ўзбекистон сўнгги ўйинларни яхши ўтказмоқда, Осиё кубогида фақат пеналтилар сериясида ютқазди, Эронга қарши эса 3 ўйинлик мағлубиятсиз серия қайд этмоқда. Мураббийлар штаби ҳам халқаро тажрибага эга. Оғир, аммо чиройли ўйин кутяпман. 

Ўзбекистон — тўғридан тўғри йўлланмага курашаётган жамоа. Одатда 3 ёки 5 ҳимоячи билан ўйнайди, олдиндаги 3-4 футболчи эса рақиб ҳимоясига босим ўтказади. 

Ёрдамчиларим Ўзбекистоннинг аввалги ўйинларини стадиондан туриб кузатишди ва етарлича маълумотлар тўплашди. Баъзан ўз услубинингизда ўйнашингиз, баъзан рақибга мослашишингиз керак бўлади. Рақибнинг кучли ва кучсиз томонларини биламиз. Бирдамлик билан ҳаракат қилсак, 3 очко қўлга кирита оламиз деб ўйлайман. 

Аввалги ўйиндаги хатолар? Миллий жамоада кўп вақт бўлмайди. Бир вақтнинг ўзида ҳам кейинги рақиюга тайёрланиш, ҳам хатоларни тўғрилаш керак. Ҳаракат қиляпмиз. Эртага муносиб ўйин кўрсатишга уринамиз. 

Жароҳатланган ва дисквалификацияси бор ўйинчилар? Албатта, уларнинг йўқлиги ўз таъсирини ўтказади. Аммо биз таркибдаги бор футболчилардан фойдаланиб, кўзланган натижага эришишга ҳаракат қиламиз», — дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Меҳмонлар яримҳимоячиси Яҳё Ал Гассани ҳам бўлажак баҳс ҳақида гапириб ўтди: «Бу босқичда осон рақиб йўқ. Қийин ўйин кутмоқда, аммо биз руҳан ва жисмонан тайёрмиз. 3 очко учун кураша оламиз.

Олдинги ўйинлардаги натижалар мухлисларни ҳам, ўзимизни ҳам хафа қилди. Ҳозир қуруқ ваъда бермоқчи эмасман. Барчасини эртага майдонда исботлаймиз». 

Беллашув эртага, 15 октябр куни «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади ва 19:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар