Мбаппе Франциянинг фақат муҳим ўйинларида майдонга тушмоқчи. У 2025 йилда «Олтин тўп» ютмоқчи
Килиан Мбаппе Франция миллий жамоаси сафида фақат муҳим баҳсларда ўйнашни истайди.
Foot Mercato хабарига кўра, 25 ёшли форвард 2025 йилда «Олтин тўп» олишни истамоқда.
Мбаппе тикланиш ва жароҳатлардан қочиш учун етарлича вақтга эга бўлиш мақсадида ўзи сардорлик қиладиган миллий жамоанинг энг муҳим ўйинларидагина иштирок этишни истайди.
Аввалроқ «Реал» ҳужумчиси УЕФА Миллатлар лигаси доирасидаги Франциянинг Исроилга (4:1) қарши ўйини вақтида Стокҳолмдаги тунги клубга ташриф буюрганди. Жароҳатидан фориғ бўлиши учун уни жамоага чақиришмаганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар