12.10.2024 17:27
10632
Гвардиола «Сити» билан шартномани узайтирмаса, унинг ўрнини эгаллашга икки номзод бор

«Байер» устози Хаби Алонсо ва «Спортинг»ни бошқараётган Рубен Аморим «Манчестер Сити» бош мураббийи бўлишга номзодлардир. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, айни дамда «Манчестер Сити» бош мураббийи саналган Хосеп Гвардиола 2025 йил ёзида тугайдиган шартномасини узайтириш нияти бор-йўқлиги ҳақида раҳбариятга хабар бермаган.

Аввалроқ ОАВда «шаҳарликлар» спорт директори Чики Бегиристайн мавсум сўнгида клубни тарк этиши ва унинг ўрнини «Спортинг»да худди шу лавозимда ишлаётган Уго Виана эгаллаши хабар қилинганди. Шу муносабат билан португалиялик Аморимнинг инглиз клубига ўтиш имконияти ошиши мумкин. 

53 ёшли Гвардиола 2016 йилнинг ёзидан бери «Манчестер Сити» бош мураббийи сифатида ишлаб келмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар