БААни билан ўйинни ўтказиб юборадиган Ашурматов ўрнига «Пахтакор» футболчиси чақирилди
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Эрон (0:0) билан ўйинда циклдаги иккинчи сариқ карточкасини олди ва кейинги баҳсни ўтказиб юборадиган бўлди.
Натижада «Рубин» футболчиси ўрнига «Пахтакор» яримҳимоячиси Диёр Холматов чақирилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон навбатдаги баҳсни 15 октябр куни БААга қарши ўтказади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар