11.10.2024 10:38
4208
24 ёшли Ҳоланд Норвегия миллий жамоасининг энг яхши тўпурарига айланди

Эрлинг Ҳоланд Норвегиянинг энг яхши тўпурари бўлди.

24 ёшли ҳужумчи Миллатлар лигасининг 3-тури доирасидаги Словенияга қарши ўйинда (3:0) дубл қайд этди.

Булар — «Манчестер Сити» ҳужумчисининг Норвегия учун 33 ва 34-голлари. У 33 та голга эга Йерген Ювени ортда қолдириб, рекордчига айланди.

Эрлинг миллий жамоа сафида 36 та, Юве эса 45 та ўйин ўтказган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар