10.10.2024 22:17
4121
Теглар
Шомуродов: «Мақсад — мундиалга чиқиш, шу сабаб бугунги 1 очкони қадрлашимиз керак. Хафа бўлиб ўтиришга вақтимиз йўқ»

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ЖЧ-2026 саралаши 3-туридан ўрин олган Эрон (0:0) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. 

«Охирги 10 дақиқани айтмаса, яхши ўйнадик ва «қуруқ ўйин» ўтказдик. 2 очко йўқотдик, аммо бу фожиа эмас. Ҳамон 1-ўриндамиз. Мақсадимиз — жаҳон чемпионатига чиқиш. Шунинг учун бугунги 1 очкони қадрлашимиз керак.

Эронга қарши ўйинлар ҳеч қачон осон бўлмаган. Рақиб ёки биз пасайган деб ҳисобламайман.

Ғалаба учун имкониятимиз бор эди, рақиб 10 киши қолгандик. Аммо якунда ҳам биз ҳам бироз чарчаб қолдик. Бу финал эмас. Олдинда 7 та ўйинимиз бор. Менимча, 1 очко ҳам ёмон эмас. Хозир хафа бўлиб ўтиришга вақтимиз йўқ. Кейинги баҳсни ўйлашимиз керак», — дейди ўйиннинг энг яхши футболчиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар