Италия суперкубоги январ бошида Саудияда ўтказилади. Яримфинал жуфтликлари маълум
Италия суперкубоги тақвими эълон қилинди.
Турнир 2025 йилнинг январ ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
2 январ куни «Интер» биринчи яримфиналда «Аталанта» билан ўйнайди, 3 январда эса «Ювентус» «Милан»га қарши майдонга тушади. Финал 6 январ куни бўлиб ўтади.
Ҳар учала баҳс ҳам «Ал Ҳилол» ўз уй учрашувларини ўтказадиган Риёддаги «Кингдом Арена»да ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, «Интер» А Серия чемпиони, «Милан» 2-ўринни эгаллаган жамоа, «Юве» ва «Аталанта» Италия кубоги финалчилари сифатида турнирда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган. Мусобақанинг сўнгги 3 йилдаги чемпиони «Интер» саналади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар