09.10.2024 10:11
12666
Исроил Мадримовнинг кейинги рақиби ва жанг санаси маълум қилинди

Исроил Мадримовнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди.

Ўзбекистонлик 29 ёшли профессионал боксчи 21 декабр куни Ар Риёдда ташкил этиладиган бокс оқшомида рингга кўтарилади. Рақиб — украиналик Сергей Богачук. 

Оқшомнинг марказий жанги британиялик собиқ чемпион Тайсон Фюри ва унинг вазнида 4 та камар соҳиби бўлиб турган украиналик Александр Усик ўртасида ўтади.

Маълумот ўрнида, Мадримов (10-1-1) охирги жангини 4 август куни америкалик Теренс Кроуфордга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлганди. 29 ёшли Богачук (24-2-0) эса сўнги жангида америкалик Вержил Ортисга ютқазган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар