Майну ва яна икки футболчи Англиянинг октябр ойидаги ўйинларини ўтказиб юборади
Октябр ойидаги ўйинлар олдидан Англия уч футболчисини йўқотди.
Daily Mail нашри Кобби Майну Греция ва Финляндияга қарши ўйинларда қатнашмайди, деб ёзмоқда. «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячисининг сон пайида муаммо бор эди ва эҳтиёт чораси сифатида унга дам беришга қарор қилинди.
Шунингдек, Ҳимоячи Эзри Конса «Астон Вилла»нинг «МЮ» билан ўйинида сонидан жароҳат олди, «Ноттингҳэм Форест» яримҳимоячиси Морган Гиббс-Уайт эса «Челси»га қарши баҳсида тиззасидан жароҳатланди ва миллий жамоага ёрдам бера олмайдиган бўлди.
Таъкидланишича, Ҳарри Кейн текширувдан муваффақиятли ўтган ва ҳужумчи ўйнай олади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар