«Барса» топ-5 лигада рақибларни энг кўп офсайдга туширган клуб бўлиб турибди
«Барселона»нинг рақиблари бу мавсумда энг кўп офсайдга тушиб қолишмоқда.
«Барселона» Европанинг топ-5 лигаларида рақибларни энг кўп офсайдда қолдирган жамоалар рўйхатини бошқармоқда.
Каталонияликларга қарши баҳсларда рақибларда 62 марта офсайд ҳолати қайд этилган.
Топ-5дан «Брайтон» (Англия, 31 та офсайд), «Фулҳэм» (Англия, 27), «Осасуна» (Испания, 26) ва «Атлетик» (Испания, 25) ўрин олган.
Мавсум оралиғида «Барса»га янги мураббий — германиялик мутахассис Ҳанс-Дитер Флик тайинланди. 9 та турдан сўнг жамоа 24 очко жамғариб, Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар