Жон Дуран «Астон Вилла» билан шартномасини узайтирди.
Бирмингҳэм клуби 20 ёшли ҳужумчи билан янги битим имзолаганини маълум қилди. Келишув 2030 йилгача мўлжалланган.
Бу мавсумда колумбиялик футболчи барча турнирларда 10 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди.