08.10.2024 19:03
1371
Анваржон Ҳожимирзаев – Суперлигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди

ЎзПФЛ Суперлигада сентябр ойининг энг яхши футболчиси номини аниқлади.

Журналистлар ўртасида ўтказилган овоз бериш жараёнлари якунига кўра, «Динамо» вингери Анваржон Ҳожимирзаев Суперлиганинг сентябр ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди. У 3 ўйинда 3та гол муаллифига айланиб, Самарқанд жамоаси билан турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.

Ҳожимирзаевдан ташқари, ой лауреати бўлиш учун Марко Милинкович (Металлург), Нажмиддин Нормуродов (Бунёдкор), Владимир Йовович (Сўғдиёна), Элгужа Лобжанидзе (Қизилқум) сингари футболчилар даъвогарлик қилган эди.

Маълумот учун, Анваржон Ҳожимирзаев 2023 йилда Про лигада энг яхши тўпурарга айланган бўлса, 2024 йилда Суперлигада 9та гол билан ўзбекистонлик энг яхши тўпурар бўлиб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар