«Ювентус» ва Погба ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилишга яқин
Пол Погба «Ювентус»ни тарк этишга яқин турибди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, франциялик яримҳимоячи туринликлар билан шартномани бекор қилиш борасида келишиб олиши ва эркин агентга айланиши кутилмоқда. Бугундан бошлаб томонлар битимни бузиш шартларини муҳокама қилишади.
Допинг туфайли дисквалификация қилинган 31 ёшли футболчи март ойида майдонга қайтиши мумкин. Полнинг фикрича, энг яхши ечим нолдан бошлашдир.
Погба охирги марта 2023 йил 3 сентябрда майдонга тушган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар