Роналду топ-даражадаги 600 та ўйинда гол урган биринчи футболчига айланди
«Ал Оруба» (3:0) билан ўйин Криштиану Роналду учун юбилейга айланди.
«Ан Наср» ҳужумчиси Саудия Арабистони чемпионати 6-тур ўйинида пеналтидан гол урди.
Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси ҳисоб-китобларига кўра, португалиялик юлдуз топ даражадаги 600-ўйинида тўп киритди ва бундай кўрсаткичга эришган биринчи футболчига айланди.
Лионел Месси 556 ўйинда гол урган. Кейинги ўринларда Ромарио – 479, Пеле – 456, Роберт Левандовски – 444, Ференц Пушкаш – 434, Луис Суарес – 423, Златан Ибраҳимович – 417.
Роналду 374 та ўйинда битта, 160 тасида иккита, 55 тасида учта, 9 тасида тўртта, 2 тасида бештадан гол урган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар