«МЮ» тен Ҳаг ўрнига Тухел номзодини кўрмоқда. Клуб сешанба куни йиғилиш ўтказади
«Манчестер Юнайтед» Эрик тен Ҳагни истеъфога чиқарган тақдирда қайси мураббийни таклиф этиш борасида бир қарорга келган.
Manchester Evening News хабарига кўра, клуб раҳбарияти германиялик мураббий Томас Тухелни таклиф этиши мумкин. Клуб ёзда ушбу мураббий номзодини кўриб чиққан, аммо якунда тен Ҳагга ишонч билдирган эди. Тухел «Бавария»ни тарк этгач, ҳозирда ишсиз саналади.
Қайд этилишича, Манчестер клуби раҳбарияти сешанба куни Лондонда йиғилиш ўтказади. Унда Эрик тен Ҳагнинг клубдаги кейинги фаолияти масаласи ҳам кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, «Юнайтед» АПЛда 7-турдан кейин 8 очко билан 14-ўринни эгаллаб турибди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар