Флик 3:0дан сўнг: «Жамоага хатога йўл қўймаслик ва «Осасуна» билан ўйинни эслаш жуда муҳимлигини айтдик»
«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Ла Лига 9-туридан ўрин олган «Алавес»га (3:0) қарши ўйинда ҳет-трикка эришган Роберт Левандовскини мақтади.
«Левандовски жарима майдончасида энг яхши ўйнайдиганлардан. Мен учун у — энг яхшиси. Уни Мюнхендаги кунларимдан биламан.
Бугун жамоага хатога йўл қўймаслик ва «Осасуна»га қарши ўйинни эслаш жуда муҳимлигини айтдик. Ажойиб ўтган биринчи бўлим ғалаба учун пойдевор бўлди.
Ферранда нима бўлганини ҳали билмаймиз, аммо мушаклар оғриғига ўхшади. Эртанги текширув кўрсатади.
Кунденинг захирада қолдирилгани? Унга дам беришга қарор қилдик», — дея германиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Marca.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар