Винисиус жароҳат сабаб Бразилиянинг октябрдаги ўйинларини ўтказиб юборади
Виниcиус Жуниор Бразилия миллий жамоасининг бўлажак ўйинларида майдонга тушмайди.
Бу ҳақда журналист Аранча Родригес хабар бермоқда.
24 ёшли вингер Ла Лига 9-туридан ўрин олган «Вилярреал»га (2:0) қарши ўйинда умуртқа поғонасидан жароҳат олди. Шу сабаб бир неча кун машғулотларда қатнаша олмайди.
Бразилия октябр ойида ЖЧ-2026 саралаши доирасида Чили ва Перу билан ўйнайди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар