Погбанинг дисквалификацияси 18 ойга қисқартирилди. У март ойида «Юве» сафида майдонга туша олади
Франция миллий жамоаси ҳамда «Ювентус» клуби яримҳимоячиси Пол Погба 2025 йилда майдонга қайта олади.
Daily Mail хабарига кўра, спорт арбитраж суди франциялик футболчининг 4 йиллик дисквалификация муддатини 18 ойгача қисқартирган.
Қайд этилишича, Погба январдан бошлаб «Ювентус» сафида машғулотларга қайта олади, март ойидан бошлаб эса жамоа сафида майдонга қайтиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Пол феврал ойида допинг туфайли футболдан 4 йилга дисквалификация қилинган эди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар