Женезио — еврокубокларда Анчелотти, Гвардиола ва Моуриниони мағлуб этишни уддалаган учинчи мураббий
«Лилл» ЕЧЛ 2-турида Карло Анчелотти бошқарувидаги «Реал» устидан ғалаба қозонди (1:0).
Бу ғалаба орқали Франция клубининг 58 ёшли устози Бруно Женезио ўзига хос натижа қайд этди. У Карло Анчелотти, Пеп Гвардиола ва Жозе Моуриниони еврокубокларда мағлуб этган учинчи мураббийга айланди.
Аввалроқ Юрген Клопп ва Диего Симеоне бундай муваффақиятга эришганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар