03.10.2024 13:47
1818
Теглар
Рустам Ассакалов юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон жамоаси бош мураббийига айланди

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон миллий жамоасига янги бош мураббий тайинланди. 

Равшан Рўзиқуловнинг ўрнини Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидан сўнг фаолиятини якунлаган Рустам Ассакалов эгаллади. Унинг олдига спортчиларни Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари ва Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасига тайёрлаш вазифаси қўйилди. 

40 ёшли мутахассис курашчилик фаолияти давомида жаҳон чемпионатларида кумуш ва бронза медалларини, Осиё чемпионатларида 3 та олтин, 2 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар