Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЎФА хабар бермоқда.
Суперлига
«Қизилқум» — «Сўғдиёна»
Суперлига чемпионатининг 18-тури доирасидаги «Қизилқум» — «Сўғдиёна» учрашувининг 87-дақиқасида «Сўғдиёна» футбол клуби футболчиси Жасурбек Ёқубов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жасурбек Ёқубовга (Сўғдиёна) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.
«Локомотив» — «Навбаҳор»
Суперлига чемпионатининг 19-тури доирасидаги «Локомотив» — «Навбаҳор» учрашуви 67-дақиқасида «Локомотив» футбол клуби футболчиси Жасур Ҳакимов рақиб ўйинчисининг бош қисмига тирсаги билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жасур Ҳакимовга (Локомотив) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.
ОКМК — «Сурхон»
Суперлига чемпионатининг 18-тури доирасидаги ОКМК — «Сурхон» учрашувининг 16-дақиқасида «Сурхон» футбол клуби футболчиси М. Абдураҳмонов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёғига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Муҳаммадали Абдураҳмоновга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.
Суперлига чемпионатининг 18-тури доирасидаги ОКМК — «Сурхон» учрашувининг 75-дақиқасида «Сурхон» футбол клуби футболчиси Ж. Хожиниязов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жамолиддин Хожиниязовга (Сурхон) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.
«Сурхон» — «Бунёдкор»
Суперлига чемпионатининг 19-тури доирасидаги «Сурхон» — «Бунёдкор» учрашувининг 90+1-дақиқасида «Бунёдкор» футбол клуби футболчиси Ҳамидулло Абдунабиев ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ҳамидулло Абдунабиевга (Бунёдкор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.
Суперлига чемпионатининг 19-тури доирасидаги «Сурхон» — «Бунёдкор» учрашувининг 90+7-дақиқасида «Бунёдкор» футбол клуби футболчиси Шахбоз Жўрабоев ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шахбоз Жўрабоевга (Бунёдкор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.
Суперлига чемпионатининг 19-тури доирасидаги «Сурхон» — «Бунёдкор» учрашувининг 90+1-дақиқасида «Бунёдкор» футбол клуби футболчиси Андрижа Филипович бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Андрийа Филиповичга (Бунёдкор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.
«Насаф» — ОКМК
Суперлига чемпионатининг 19-тури доирасидаги «Насаф» — ОКМК учрашувининг 86-дақиқасида ОКМК футбол клуби футболчиси Сардор Раҳмонов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Сардор Раҳмоновга (ОКМК) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.
Ўзбекистон Кубоги
«Пахтакор» — «Навбаҳор»
Ўзбекистон Кубоги 1/2 финали доирасидаги «Пахтакор» — «Навбаҳор» учрашуви биринчи бўлимидан сўнг «Пахтакор» футбол клуби спорт директори Шуҳрат Мақсудов трибуна ости йўлакчасида меҳмон жамоа расмийларга нисбатан ўзини номақбул тутиб, ҳақоратли сўзлар ишлатиб, тартибсизлик келтирган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шуҳрат Мақсудовга (Пахтакор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.
Про-лига
«Шўртан» — «Орол»
Про-лига мусобақасининг 19-тури доирасидаги «Шўртан» — «Орол» учрашувининг 58-дақиқасида «Орол» футбол клуби футболчиси Расул Мусаев тўпсиз вазиятда оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг юз қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Расул Мусаевга (Орол) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.
Про-лига мусобақасининг 19-тури доирасидаги «Шўртан» — «Орол» учрашувининг 80-дақиқасида «Шўртан» футбол клуби футболчиси Тимур Набиев ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Тимур Набиевга (Шўртан) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.
Про-лига мусобақасининг 19-тури доирасидаги «Шўртан» — «Орол» учрашувининг 58-дақиқасида «Орол» футбол клуби футболчиси Расул Мусаев тўпсиз вазиятда оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг юз қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Расул Мусаевга (Орол) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.
Про-лига мусобақасининг 19-тури доирасидаги «Шўртан» — «Орол» учрашувининг 80-дақиқасида «Шўртан» футбол клуби футболчиси Тимур Набиев ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Тимур Набиевга (Шўртан) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.
«Дўстлик Тошкент» — «Машъал»
Пролига мусобақасининг 21-тури доирасидаги «Дўстлик Тошкент» — «Машъал» учрашуви якунлангандан сўнг «Дўстлик Тошкент» футбол клуби маъмури Фаррух Раҳматов бош ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатиб, қизил карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Фаррух Рахматовга (Дўстлик Тошкент) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.
Про-лига мусобақасининг 21-тури доирасидаги «Дўстлик Тошкент» — «Машъал» учрашувининг 90+5-дақиқасида «Дўстлик Тошкент» футбол клуби футболчиси Саидмурод Каримов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Саидмурод Каримовга (Дўстлик Тошкент) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.
Про-лига мусобақасининг 21-тури доирасидаги «Дўстлик Тошкент» — «Машъал» учрашуви якунлангандан сўнг «Дўстлик Тошкент» футбол клуби мураббийи Самуг Дадаев бош ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатиб, қизил карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Самуг Дадаевга (Дўстлик Тошкент) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.
«Шўртан» — «Қўқон-1912»
Про-лига мусобақасининг 21-тури доирасидаги «Шўртан» — «Қўқон-1912» учрашувининг 44-дақиқасида «Шўртан» футбол клуби футболчиси Жавоҳир Ҳасанов симуляция учун сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жавоҳир Ҳасановга (Шўртан) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.
Про-лига мусобақасининг 21-тури доирасидаги «Шўртан» — «Қўқон-1912» учрашувининг 87-дақиқасида «Шўртан» футбол клуби футболчиси Нуриддин Ҳасанов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Нуриддин Ҳасановга (Шўртан) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.
Про-лига мусобақасининг 21-тури доирасидаги «Шўртан» — «Қўқон-1912» учрашувининг 26-дақиқасида «Қўқон-1912» футбол клуби футболчиси Аслиддин Тоштемиров бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Аслиддин Тоштемировга (Қўқон-1912) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.
Про-лига мусобақасининг 21-тури доирасидаги «Шўртан» — «Қўқон-1912» учрашувининг 26-дақиқасида «Қўқон-1912» футбол клуби футболчиси Андро Гиоргадзе бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Андро Гиоргадзега (Қўқон-1912) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.