«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ 2-туридан ўрин олган «Лилл» (0:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Албатта, яхшиланишимиз керак. Оғир бўлди.
Ўйинга баҳо бериш қийин, у анча муваффақиятсиз бўлди. Биз ҳар томонлама қийинчиликларга дуч келдик. Вазиятлар яратиш қийин бўлди, тўп билан секин эдик, ғояларимиз кам эди. Бугун кўп нарсага эриша олмадик. Хотиржам бўлишимиз керак.
«Лилл» мени ажаблантирмади, бу жамоа тўпни яхши ушлаб туради. Улар биздан кўра шижоатли кўринди.
Бугунги ўйинга бўлган танқид адолатли ва муносиб, уни қабул қилишимиз керак. Энг яхши ҳолатда майдонга тушмадик. Охирги мағлубиятимиз дербида (2024 йил январда) бўлган эди. Балки бу мағлубият ҳам бизга янги сериянинг бошланиш нуқтасига айланиши мумкин.
Хафаман, ўзимни яхши ҳис қилмаяпман. Сиз очко йўқотишингиз мумкин, бу спорт, лекин ўйиндан олинган туйғулар яхши эмас. Ва бу мени ташвишга солмоқда. Бизда сабоқ олиш ва кучлироқ бўлиш учун ҳамма нарса бор. Ҳаммасини тезда тузатишимиз керак.
Жамоа яхшиланаётгандек туюлганди, лекин бугун ортга қадам ташладик», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Marca.