Ўзбекистон миллий жамоасига жароҳатланган Бўриевнинг ўрнига бошқа футболчи жалб этилди
Абдурауф Бўриев жароҳат туфайли Ўзбекистон миллий жамоасининг октябр ойидаги йиғинида иштирок эта олмайди.
22 ёшли яримҳимоячи ўрнига «Пахтакор»нинг бошқа бир футболчиси, ҳимоячи Муҳаммадқодир Ҳамралиев жалб этилди, дея хабар қилди ЎФА.
Ўзбекистон миллий жамоаси жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида 10 октябр куни Эронни, 15 октябрда эса БААни қабул қилади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар