02.10.2024 12:43
2174
Теглар
Флик 5:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг: «Футболчилар икки кун дам олишга лойиқ»

«Барселона» бош мураббийи Ҳанси Флик ЕЧЛ 2-туридан ўрин олган «Янг Бойз»га (5:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ўйинларни бироз ишончли бошлашимиз керак. Кўпроқ мобиллик керак. Аммо вақт ўтиши билан яхшиландик.

Бу янги Чемпионлар лигасида ишлар қандай кечишини ҳеч ким билмайди, лекин яхши тўплар нисбати ҳар доим фойдали бўлади.

Рафиня жуда яхши ўйнади, лекин фақат бир ўйинчи ҳақида гапириб бўлмайди. Жамоа бўлиб ўйнаш муҳим. У жамоадошлари яхши ҳаракат қилсагина зўр ўйнайди.

Педрига дам бермоқчи эдик ва Френки де Йонгни эрта майдонга туширишга шубҳалар бор эди. Шу боис бўлим ўрталарида Ансу Фати майдонга тушди.

Энди футболчилар икки кун дам олишади, улар бунга лойиқ», — дея германиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар