02.10.2024 12:41
2339
Теглар
«Брест» ЕЧЛдаги икки ғалаба орқали 4,2 млн евро ишлади. Бу клуб бюджетининг 8,75 фоизига тенг

«Брест» Чемпионлар Лигасидаги иккита ғалаба учун 4,2 млн евро олади. Бу — клуб бюджетининг 8,75 фоизи.

Франция клуби ЕЧЛ 1-турида уйда «Штурм»ни (2:1), 2-турда сафарда «Залцбург»ни (4:0) мағлубиятга учратди. 

Бу босқичдаги ҳар бир ғалаба 2,1 млн евро олиб келади. RMC Sport маълумотларига кўра, клубнинг йиллик операцион бюджети 48 миллион еврога тенг ва улар икки ғалаба орқали унинг 8,75 фоизига тенг маблағ ишлаб олишди. 

Шунингдек, 4,2 млн евро «Брест» футболчиларнинг 6 ойлик умумий маошига (ойлик иш ҳақи фонди 700 минг еврога баҳоланган) тенг эканлиги қайд этилган.

Ўтган мавсумда «Брест» Лига 1да 3-ўринни эгаллаган ва ўз тарихида илк бор ЕЧЛга йўлланма олганди. Бу мавсумда жамоа ички чемпионатда 6 ўйиндан кейин 6 очко билан турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар